Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касаба уюшма ташкилоти самарқандлик хотин-қизларни қутлади

Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида “Муқаддас аёл” номли маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Маданий тадбирда Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Ш.Деҳқонов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, шоира Х.Бобомуродова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов иштирок этди ва хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлади, улар ҳар жабҳада фаол бўлаётганини эътироф этди.

Тадбир давомида маданият, спорт ва туризм соҳасида фаол қатнашиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар касаба уюшма томонидан ташаккурнома билан тақдирланди, хонанда-ю созандаларнинг бадиий чиқиши иштирокчиларга юқори кайфият улашди.

Ҳусан Элтоев.