“Касбим - келажагим менинг”

Каттақўрғон шаҳридаги истироҳат боғида шундай номланган фестиваль бўлиб ўтди.
Унда шаҳардаги таълим муассасалари касбий тўгараклар фаолияти акс этган кўргазмаларни намойиш этди. Жумладан, 3-умумтаълим мактаби дурадгорлик, пайвандлаш, компьютер устаси, сартарошлик, этикдўзлик, тикувчилик, тўқувчилик, ҳайкалтарошлик каби касбий тўгаракларида ўқувчилар томонидан ясалган маҳсулотлар билан қатнашди. Муҳими, мактабдаги 7-11 синфгача бўлган 600 дан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.
Шунингдек, 2,14 ва 11-ИДУМ, 5, 9, 20,16, 13 ва бошқа мактаблар, техникумларда ҳам қизлар ва ўғил болалар учун қизиқишларидан келиб чиқиб, турли касбий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугун битирувчи синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари турли ҳунарларни ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган.
Фестиваль доирасида фаол иштирок этган, касбий қизиқишлари бўйича қўл меҳнати намуналари эътироф этилган ўқувчи-ёшлар тақдирланди.
Ҳилола Эргашева.