“Катталар” ўтмайдиган йўл қачон асфальт қилинади?
- 11.03.2019 17:07
- 205
- Жамият
Каттақўрғон туманидаги Пайшанба қўрғони билан Иштихон туманини боғловчи йўл қачон асфальт қилингани одамларнинг ёдидан кўтарилиб кетган. Кўчадаги ўйдим-чуқурлар йилдан-йилга ортиб, абгор аҳволга келиб қолган.
Ўтган йил сентябрь ойида йўлнинг Пайшанба қўрғонидан Ёдгорхўжа қишлоғигача бўлган қисмида асфальт ётқизилди. Аҳоли ана энди бизнинг йўл ҳам равон бўлади, деб қувонган эди. Афсуски, уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Йўлнинг қолган қисми аввалгидай қолди. Кишилар “бу ички йўл-да бундан “катталар” ўтмайди, агар бизнинг кўчалардан ҳам раҳбарлар юрганда аллақачон асфальт бўларди” дейишади. Ростдан ҳам шундаймикан-а?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа