Каттақўрғон сув омборида маст ҳолда чўкиб кетаётган инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди
- 08.06.2021 09:44
- 185
- Жамият
Кеча, 7 июнь куни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро (1960 йилда туғилган) спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган.
Фавыулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли у сувда чўка бошлаган.
Шу вақт канал яқинидан ўтиб кетаётган фуқаро жабрланувчининг аҳволини кўриб, зудлик билан Каттақўрғон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар қилган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабабли жабрланувчи ўз вақтида қутқариб олинди. Жабрланувчига туман тез ёрдам шифокорлари томонидан зарур ёрдам кўрсатилди. Қайд этилишича, унинг саломатлигига зиён етмаган.
Теглар:
сувда чўкиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 16 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа