Каттақўрғон туманида 28 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди
Туманда 2023 йилда 28 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Бу мақсадлар учун қарийб 50 миллиард сўм маблағ сарфланган. Натижада 12 та умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 8 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та умумтаълим мактабида спорт зали, 2 та умумтаълим мактабида фаоллар зали ва кутубхона қурилди.
Бундан ташқари, 2 та оилавий шифокорлик пункти қурилган бўлса, битта оилавий шифокорлик пункти капитал таъмирланган ва битта тез тиббий ёрдам бўлими бинолари қурилиб фойдаланишга топширилган.