Каттақўрғонда ташқи миграциядан қайтган фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди
Каттақўрғон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорликда хорижда ишлаб, қайтиб келган ишсиз фуқароларни иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасига тумандаги 247 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 735 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 8 та хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, Каттақўрғон туман ИИБ ЖХХ пробация ҳисобида турган 20 нафар фуқаролар қатнашиб, 4 нафари ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётган маҳкумлар ишга жойлаштирилди.