Каттақўрғонда вояга етмаган ўсмирлар ёнида совуқ қуроллар борлиги аниқланди

Бугун, 27 декабрь Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шаҳарнинг А.Темур кўчасида кетаётган фуқаролар Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2007 йилда туғилган (вояга етмаган) Х.Н. ва Каттақўрғон тумани Каттакўрпа қишлоғида яшовчи 2005 йилда туғилган (вояга етмаган) М.Б. тўхтатилиб текширилганда уларнинг кийимида совуқ қурол яширилгани аниқланган.
Жумладан, Х.Н. ўзи билан йиғиладиган, жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган совуқ қурол “бита”, М.Б. эса “кастет” совуқ қуроли олиб юрган. Уларнинг яна бир шериги, Каттақўрғон шаҳар Қориравот МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган (вояга етмаган) Н.Ж.нинг мактаб сумкасида 50 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.