Каттақўрғонлик Очил бобонинг очилмаган қирралари кўп экан

Каттақўрғон туманида давом этаётган ''Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!'' шиори остидаги фестиваль доирасида ''Нуроний ва ёшлар'' учрашувчи бўлиб ўтди.
Унда маҳаллаларда обрў-эътиборга эга нуроний отахонлар ўзларининг ҳаёт йўли ҳақида гапириб берди.
- Э, менинг очилмаган қирраларим кўп, - деди кулибгина 74 ёшли Очил бобо Алимов бир қатор ташкилотларда раҳбарлик қилганлари ҳақида гапириб. - Ҳар куни бир неча минг қадам пиёда юриш, бадантарбия машғулотларини бажариш, томорқада меҳнат қилишни канда қилмайман. Кўпгина машғулотларни баъзи ёшлардан яхши бажараман-да. Бунинг учун тоза юриш, тўғри овқатланиш лозим, тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак.