Кавагида мактаб жойлашган дарахт...
Сайроб чинори Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Сайроб қишлоғида жойлашган табиат ёдгорлиги ҳисобланади.
Ёши тахминан 950 йил бўлган бу улкан чинор узоқ йиллар аҳолига турли мақсадларда хизмат қилган. Хусусан, 1920 йилгача унинг кавагидан мактаб сифатида фойдаланишган. Кейин у қишлоқ кенгаши учун идора бўлган. 1936 йилда эса қишлоқ савдо дўконига айланган.
Ҳозир унинг ёнида у каби ёши 700-800 йил бўлган яна бир нечта чинор сақланиб қолган. Эътиборлиси, улар бугунги кунда ҳам қишлоққа сайёҳларни жалб қилиб, аҳолини даромад билан таъминлашда давом этмоқда.
***
P/S: Бойсундаги бу дарахтни кўрарканмиз, ўзимизнинг Ургутдаги, айнан кавагида мактаб бўлган минг йиллик чинор ёдга тушди. Афтидан, бундай дарахтлар юртимизда кам бўлмаган, сақланиб қолганларидан эса билганларимиз шулар...