Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича Самарқанд 45 558 доза билан юқори ўринни эгаллади
🔺 20 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 297 727 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉 1-босқич эмланганлар 148 941 нафарни,
💉 2-босқич эмланганлар 97 794 нафарни,
💉 3-босқич эмланганлар 50 992 нафарни ташкил қилди.
❗️ Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 489 773 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉 1-босқич эмланганлар 16 452 251 нафарни,
💉 2-босқичда эмланганлар 9 905 030 нафарни,
💉 3-босқич эмланганлар 5 132 492 нафарни ташкил қилди.
📊 Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (45 558 доза),
📌 Тошкент вилояти (43 561 доза),
📌 Фарғона вилояти (36 296 доза) банд қилди.
❗️ Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 76,7 фоизни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.