Кейинги уч йилда республикамизда 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 йил) қабул қилинди.

 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2021-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

Кейинги уч йилда республикамизда 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 йил) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2021-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:

➖ 22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;

➖ жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

➖ 11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;

➖ соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

 Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинди.