Ким Чен Ин отасининг вафотига бағишланган анъанавий тадбирда қатнашмади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин отаси ва мамлакатнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг 11 йиллиги муносабати билан ўтказилган дафн маросимида шахсан иштирок этмади ва бироқ бир сават гул юборди, дейилади КХДР марказий ахборот агентлиги хабарида (ЦТАК).

Иккинчи кундирки, Шимолий Корея 2011 йил 17 декабрда вафот этган ҳозирги етакчи Ким Чен Иннинг отаси ва собиқ етакчи Ким Чен Ир вафотининг 11 йиллигини нишонламоқда. Анъанага кўра, халқаро ташкилотлар, хорижий сиёсий партиялар, ташкилот ва арбоблар Мансудаэ тепалигидаги КХДР собиқ раҳбарларининг бронза ҳайкаллари пойига гуллар қўййишди.

Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларида Ким Чен Ир мамлакат ривожига қўшган хизматлари ва ҳиссасини мақтаган мақолалар чоп этишда давом этмоқда. Пхеньяндаги Кумсусан Қуёш саройида Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен, унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ир қабрида хотира маросими бўлиб ўтди. Аммо унда Ким Чен Ин ва унинг синглиси Ким Ё Чен йўқ эди. Шимолий Корея етакчиси номидан гул савати қўйилди.

“Буюк етакчилар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳайкаллари олдига ҳурматли ўртоқ Ким Чен Ин номидан бир сават гул қўйилди”, — дея хабар беради ЦТАК.