Кончилар уч кундан бери Зеленский офиси ёнида норозилик намойиши ўтказмоқда
- 02.07.2020 22:45
- 96
- Хориж
Украина Президенти Владимир Зеленский офиси ёнида кончилар томонидан уюштирилган норозилик намойиши уч кундан бери давом этмоқда. Улар ҳукуматдан тўланмаган ойлик маошларнинг берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Украина кончилари мустақил касаба уюшмаси раҳбари Михаил Волинец маълум қилди.
Украиналик кончилар ўз вақтида тўланмаган иш ҳақларининг берилишини талаб қилиб 30 июнь куни Президент офиси ёнига тўпланишди. 1 июль куни намойишчилар Президент офиси ёнига чодирлар қуриб олишди. Бироқ полиция ходимлари уларни ҳайдашга уринди. Шундан сўнг намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида жанжал юзага келди.
“Айни вақтда Президент офиси ёнида, Умумукраин муддатсиз намойишининг учинчи куни бошланди”, деб ёзди Волинец ўзининг Facebook саҳифасида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа