Конгода вулқон фаоллигида 60 дан ортиқ зилзила қайд этилди
- 30.05.2021 11:04
- 30
- Хориж
Конго Демократик Республикасида (КДР) 24 соат ичида вулқон отилиши сабабли камида 61 марта зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда France-Presse маҳаллий сейсмологлар маълумотига таяниб.
Сейсмологлар ҳисоботига кўра, зилзилалар Ньирагонго вулқони ҳудудида магманинг давомий ҳаракати билан боғлиқ.
Таъкидланишича, бир неча кун олдин зилзилалар частотаси ва кучлилиги бундан ҳам юқори бўлган. Аммо сўнгги 48 соат ичида улар пасайишни бошлади.
Маълумки, ўтган шанба куни КДР Шимолий Киву провинциясининг Гома шаҳри яқинида Ньирагонго вулқони отилди. Ҳудудда вулқон отилишидан кейин ўндан ортиқ зилзила қайд этилган. БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ одам вафот этди, 40 киши бедарак йўқолган. Гома шаҳрида 5000 га яқин уйни вайрон бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа