Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун кадастр паспорти 3 иш кунида тайёрланади

Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси фаолияти ҳам сезиларли ислоҳ қилинди.

Қайд этиш мумкинки, кадастр, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ерларни ҳусусийлаштириш бўйича ўтган 2 йил ислоҳотлар даври бўлди. Кадастр паспортини тайёрлаб бериш муддатлари сезиларли қисқартирилди, жумладан, кадастр йиғма жилдини тайёрлашга кетадиган вақт сарфи, объектнинг мураккаблигига қараб сезиларли даражада қисқарган. Бугунги кунда мазкур соҳа хизматидан фойдаланаётган аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказдик.

- Хизматларимиздан фойдаланаётган фуқароларнинг фикрини тинглаб, ўз хулосаларимизни қиламиз, - дейди Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси мутахассиси Азамат Нишонов. – Одамлар бир пайтлар кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун ойлаб вақт сарфлагани, у эшикдан бу эшикка югургани ҳақида гапириб, бугунги кунда яратилаётган имкониятлар инсон қадри учун хизмат қилишини таъкидламоқда. Дарҳақиқат, одамлар бугун уйида ўтириб ҳам ҳужжатлар расмийлаштиряпти. Асосийси, бу ишлар тез ва осон ҳал этиляпти. Биргина мисол, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун кадастр паспорти 3 иш кунигача тайёрлаб берилади. Кадастр йиғма жилдини тайёрлашга кетадиган вақт объектнинг мураккаблигига қараб, кўпи билан 25 иш кунидир.

Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов.

***

Ушбу видеолавҳа ва мақола халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.