Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Корея Бандлик ва меҳнат вазири Самарқандда касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар фаолияти билан қизиқди

Ўзбекистонга ташриф билан келган Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазири Ли Жунг Сик  раҳбарлигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева иштирокида меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг фаолияти билан танишди.

- Ушбу касб-ҳунар марказлари Ўзбекистон ва мамлакатимиз ўртасидаги бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигимизга мустаҳкам пойдевор бўлди, - дейди Корея Бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик. - Бугунгача Ўзбекистонда 4 та ана шундай марказ фаолият юритяпти. Келажакда бу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Шундан сўнг, делегация иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб, бу ерда иш билан банд бўлмаган фуқароларга касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шароитлар ва имкониятлар билан қизиқди. Мономарказда ишсиз фуқароларга қисқа муддатларда бепул касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилаётганини юқори баҳолади.