Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ким Чен Ин 2022 йилни "Буюк ҳалокатли кураш йили” деб атади

КХДР етакчиси Ким Чен Ин йил охиридаги партия пленумидаги якуний нутқида мамлакатнинг ички муаммоларига тўхталиб, 2022 йилда “буюк ҳалокатли жанг” деб аталадиган курашда ғалаба қозониш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабарига таяниб, “Ёнхап” агентлиги ёзмоқда.

«Бош котиб 2022 йилги жанг катта ҳалокатли жанг бўлиб, унда социализмнинг тўлиқ ривожланиши учун буюк Шимолий Корея халқи ва суюкли авлодлари учун заррача кечиктирмасдан ғалаба қозониш керак», дейилади матнда.

Шунингдек, Ким Чен Ин партия ва Шимолий Корея халқи бу йил ҳам ўзининг энг катта ғалабасини қўлга киритишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, КМТА томонидан эълон қилинган баёнотда АҚШ ёки Жанубий Кореяга ҳаволаларни ўз ичига олмаган.

Охирги икки йил давомида Ким Чен Ин халққа янги йил хабарларини эълон қилмаган ва партиянинг йирик йиғилишларидаги чиқишларидагина фуқароларга ўз фикрларини етказишни афзал кўрган.

2021 йил охирида оммавий ахборот воситалари Ким Чен Иннинг ташқи кўринишидаги яна бир ўзгаришга эътибор қаратди. Шимолий Корея етакчиси давлат раҳбари сифатидаги ўн йиллик фаолияти давомида ҳар қачонгидан озган кўринади.