172 нафар юртдошимиз ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди
- 10.06.2021 13:50
- 79
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий давлатлар иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган музокаралар натижасида турли давлатларда кўплаб бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга юртдошларимизни ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.
Шунингдек, Агентлик томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 23 нафар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу округи администрацияси ўртасида тузилган келишувга асосан Е-8 визаси бўйича 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 149 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасига кетди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 11 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!