Коронавирус: Самарқандлик 25 нафар фуқарода касаллик аниқланган, 24 нафари соғайган

🔺 2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102605 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 6 нафари Андижон вилоятида,
📌 7 нафари Бухоро вилоятида,
📌 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 4 нафари Наманган вилоятида,
📌 25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 13 нафари Фарғона вилоятида,
📌 6 нафари Хоразм вилоятида,
📌 33 нафари Тошкент вилоятида,
📌 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
🔹 Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹 Тошкент вилоятида 34 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️ Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматидан олинган хабарга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.