Коронавирусдан тузалганлар ниқобсиз юриши мумкинми?
- Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди:
- Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.
Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.