Корхона масъулларининг 7 млрд. сўмлик кредит маблағини нақдлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Шу жумладан, “Агробанк” Самарқанд вилояти бошқармаси мурожаати асосида прокуратура органлари томонидан Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ўрганилган.
Хусусан, “B B T X” масъулияти чекланган жамияти норасмий раҳбари Т.А. ва бошқалар томонидан “техника, технология ва асбоб-ускуна фаолиятини кенгайтириш” учун ажратилган 7 млрд. сўмлик кредит маблағлари нақдлаштириб олиниб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисми ва 167-моддаси 3-қисми "а” банди банди билан жиноят иши қўзғатилган.