Кутилмаганда “тревога” берилди

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаби қўшинларни жанговар ва кундалик фаолиятини бошқариш маркази раҳбарияти томонидан биринчи марта Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги қўққисдан текширилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Тезкор навбатчи томонидан берилган “йиғин” сигналига мувофиқ, шахсий таркиб қурол-аслаҳа ва экипировкасини олиб, қисқа фурсатда жанговар шай ҳолатга ўтди. Жанговар техникалар паркидан ҳарбий техникалар колоннаси “Сазағон” дала-ўқув майдонига йўл олди.

Бўлинмалар билан тезкор алоқани таъминлаш мақсадида мобил қўмондонлик пунктлари қулай позицияларни эгаллаб, белгиланган муддатда ёйилди. Шартли душман ва вазият ҳақида дастлабки маълумотлар юқори раҳбариятга маълум қилинди.

Дала-ўқув майдонида техникалар ниқобланди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан барпо этиган кўп функцияли мобил устахона ҳамда зенит қуролига ўрнатилган зирҳли қалқон қўшинлар ҳаётига татбиқ этилди.