Кузда организм иммунитетини қандай ошириш мумкин?
➖Хазонрезги мавсумининг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чиқади. Ушбу даврда организм иммунитетини қандай ошириш мумкин?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:
➖ Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ.
Хусусан, иммунитетнинг сусайишига: интоксикация, турли заҳарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс ҳолатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин. Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади.
Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.