Лондонда 155 йил ичида биринчи марта ой давомида ёмғир ёғмади
Кью қироллик метеостанция маълумотларига кўра, 2026 йил июль ойи шаҳар тарихидаги энг қуруқ ойлардан бири бўлди.
Бу ҳолат 1871 йилдан бери олиб борилаётган метеорологик кузатувларда биринчи марта қайд этилди. Лондоннинг жануби-ғарбидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳам шунга ўхшаш натижани тасдиқлади.
Бунга Ғарбий Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини сабаб бўлди. 2026 йил июнь ойи минтақа тарихидаги энг иссиқ июнь ойи бўлган бўлса, июль ойида ҳам юқори ҳароратлар сақланиб қолди.
Мутахассислар фикрича, бундай узоқ давом этувчи иссиқ ва қуруқ даврлар иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ бўлиб, келажакда яна кўпроқ учраши мумкин.
Европадаги кучли иссиқ оқибатида Дунай дарёсидаги сув сатҳи ҳам сўнгги 30 йил ичидаги энг паст кўрсаткичларга тушди.