Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий сайти йўқми?

Негадир ҳеч қаердан тополмаяпмиз. Ҳатто gov.uz каталогида ҳам йўқ экан. Вазирлар Маҳкамасининг 402-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда "...хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча давлат грантига тавсия этилганлар рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги расмий сайтида эълон қилинади", дейилган. Вазирлик эса сайтини ҳали ишлаб чиқмаган кўринади. Ваҳоланки, натижалар бугун эълон қилиниши керак эди.

Кун бўйи ўнлаб қўнғироқ бўлди. Шу масалани аниқлаб беринг, деган мазмунда. Хабаримиз йўқ, десак "Ия, ҳокимият билмаса, ким билади?", дейишаяпти.

Орифжон ОДИЛОВ,

Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.