Маҳалламизнинг симёғочлари қачон алмашади?
Тойлоқ тумани Давлатобод маҳалласида яшаймиз. Маҳалламизнинг 1960 йилларда ўрнатилган симёғочларини алмаштириш учун бетон устунлар олиб келинганига қарийб икки йил бўляпти.
Қайси кўчага кирсангиз йўл ёқасида ерда тахланиб, лойга қоришиб ётган темир-бетон устунларни кўрасиз. Лекин, электрчиларнинг уларни алмаштиришга вақтлари бўлмаяпти, шекилли, ҳануз қийшайиб эски симёғочлар турибди. Сал шамол бўлса тебраниб, электр симлари бир-бирига тегиб, қисқа туташув бўлади ва ...“свет”имиз ўчиб қолади.
Бир неча бор туман электр таъминоти корхонаси масъуллари илтимос қилишимизга қарамасдан ваъда беришдан бошқасига ўтишмаяпти. 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб номланди. Сизлардан илтимос, бир сўраб кўрингизлар-чи, уларнинг қачон келиб ўрнатишларига вақти булар экан?..
Шаҳриёр Суннатов.