Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзусида иншолар танлови ўтказилди

 

Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби,  Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов бу йил 80 ёшни қаршилайди.

Шу муносабат билан вилоятимиз туман, шаҳарларидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танловда вилоятдаги 1247 та умумий ўрта таълим мактабнинг 126 минг нафардан ортиқ 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этди. Ҳар бир синф кесимида туман (шаҳар) миқёсида 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари аниқланди.

Танловда ғолибликни эгаллаган ўқувчилар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилором Абдураҳмонова.