“Malibu” ва “Tracker” учун чегирма эълон қилинди
- 04.04.2020 11:11
- 710
- Ўзбекистон
“UzAuto Motors” компанияси “Malibu 1,5” ва “Tracker” автомобилларига чегирма эълон қилди. Ушбу автомолларни карантин даврида республикамизнинг барча автосалонларида чегирма асосида харид қилиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор “Malibu 1,5” автомобили учун 5 фоиз, “Tracker” учун 10 фоиз чегирмага эга бўлади. Яъни:
“Malibu- 1,5 Turbo” – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм
“Tracker LT А/T” – 222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм
“Tracker LT M/T” – 189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўмга сотилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкинлиги маълум қилинганди.
Мамлакатимиздаги эпидемиологик даврда автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилиш мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа