Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимига раҳбар тайинланди

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг тегишли буйруғига асосан Кўбаев Холбек Ширинбоевич республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

Х.Кўбаев бугунги кунга қадар Қўшработ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.