Мансабдор шахсларга 573 та депутатлик сўрови юборилди
- 30.03.2019 12:44
- 26
- Сиёсат
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдаги пленумида таъкидланишича, партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган масалалар юзасидан масъул мансабдор шахсларга 573 та депутатлик сўровлари юборилган бўлса, уларнинг 272 тасига ижобий ечим топилган. Қолганларининг ижроси депутатлик назоратига олинган.
Шунингдек, пленумда ЎзХДП вилоят кенгаши ва ижроия қўмитаси таркиби тасдиқланди, қўмитанинг 2018 йилдаги фаолиятига доир ҳисобот, депутатлик гуруҳининг амалга оширган ишлар бўйича ахбороти тингланди. Кенгашнинг ўтган йилги бюджети ижроси, 2019 йилдаги бюджетининг асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди.
Теглар:
депутатлар