Марказий банк валюталарнинг янги курсини белгилади: доллар нархи 8700 сўмга яқинлашмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 30 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,20 сўмга кўтарилиб, 8 666,71 сўмни ташкил қилди.

Евро эса 34,99 сўмга пасайиб, 9641,71 сўмга тушди.

Россия рубли ҳам 0,29 сўмга пасайиб, 136,63 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.