Меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда касаба уюшмалари фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

  Тадбирда мамлакатимиз меҳнат қонунчилигида ёшлар манфаатларини ифодаловчи имтиёз ва кафолатлар, хавфсиз ва кафолатланган иш ўринлари яратиш шартлари, жамоа шартномаларида акс этиши лозим бўлган қоида ва тартиблар, ёшлар ўртасида маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказиш, соғломлаштиришга доир устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

  – Конститутциямизда фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи кафолатланган, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юристконсульти Абдунаби Турсунов. – Тадбирда ёшларга ушбу ҳуқуқдан фойдаланишнинг афзалликлари, касаба уюшмаларининг фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

  Тарғибот тадбири доирасида ёшларга касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзаллик ва имтиёзлари ҳақида қўлланмалар тарқатилди.

Рамазон АСҚАРОВ,

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси.