Мевалар фойдалими, шарбатларими?

Мевалар 2-тип диабетдан ҳимоя қилади, шарбатлари эса йўқ. Австралиянинг бир неча университетлари тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.
Уларнинг бу тадқиқот натижалари Journal of Clincal журналида эълон қилинди. Олимлар 12 йил давомида ўртача ёши 54 да бўлган 7,5 минг австралияликларда кузатув олиб бордилар. Таҳлил ва тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мунтазам кунига 220 грамм мева еб турганларда беш йил давомида 2-тип диабет ривожи 36 фоизга камайди. Бунда олма айниқса фойдали бўлиб чиқди. Кўпроқ мева шарбатини маъқул кўрганларда эса ижобий ўзгариш кузатилмади.
"Гап шундаки, - дейди олимлар, - мева кўпроқ истеъмол қилинганда организм қонда қон томирларини шикастловчи инсулинни камроқ ишлаб чиқаради.
“Пушкин картаси” кимга берилади?
Россия маданият вазирлигида “АиФ”га президент мактаб ўқувчиларига “Пушкин картаси” беришни ваъда қилганига изоҳ беришди. 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшларга 5 минг рубль пулга эга бўлган карта берилади. Дастур бўйича ундан фақат музейларгагина киришда фойдаланилади. Картадаги пулдан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Янги молиявий тадбир ёш авлодни бой миллий ва дунё маданиятидан кўпроқ баҳраманд бўлишини, тарих ва ўтмиш маданий мерос ва анъаналарга ҳурмат руҳида камол топишига ёрдам беради, дейди Маданият вазири Ольга Любимова.
Т.Шомуродов тайёрлади.