МИБ муассасага МЧЖдан 2,1 млрд. сўмлик кредит қарзини ундириб берди
- 27.04.2024 15:44
- 114
- Иқтисодиёт
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 18 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгарлар “S.T.S” МЧЖ ва “U.T” МЧЖлардан даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ фойдасига кредит қарздорлиги ундириш юзасидан ижро ҳужжати МИБнинг Ургут тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Ҳужжат бўйича шу куннинг ўзида ижро иши юритишини қўзғатиш тўғрисида қарори қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Ихтиёрий равишда қарздорлик тўлови амалга оширилмагач, “S.T.S” МЧЖга тегишли бўлган Ургут тумани, Дўстлик маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 5548 кв.метр, қурилиш ости майдони 2323,33 кв.метр, фойдали майдони 2160,98 кв.метр бўлган маъмурий бино, ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи 2 қаватли бинолар ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан хатланган. Шундан сўнг “S.T.S” МЧЖ ва “U.Т” МЧЖлар томонидан жами 2 миллиард 120 миллион сўм кредит қарзи тўлаб берилди.
Аббосбек ХУДОЁРОВ,
МИБнинг Ургут туман бўлими давлат ижрочиси.