МИБ: Самарқандда қарздорнинг дорихона биноси аукционга чиқарилгач, 1,2 мрд. сўмлик қарзини тўлади

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ижро варақасига асосан қарздор "I.X.B" МЧЖдан ундирувчи "Ипотекабанк" фойдасига 1 млллиард 231 миллион 346,2 минг сўм кредит қарздорлиги ва давлат фойдасига 24 миллоин 659,4 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

МИБнинг вилоят бошқармаси шўъба инспектори Сардор Шакаровнинг билдиришича, бошқарма томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган дорихона биноси хатланган.

Қарздор давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда кредит қарздорлигини тўламаганлиги сабабли "S.M.T" МЧЖга тегишли тарафлар томонидан 2 миллиард 142 миллион сўмга баҳоланган Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасидажойлашган дорихона биноси "Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида"ги қарорига асосан сотувга чиқарилган.

Шундан сўнг, қарздор томонидан 1 миллирад 231 миллион 346 минг 283 сўм қарздорлигини ва ушбу қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшимча ҳисобланган 24 миллион 626 минг 925 сўм ижро йиғими ва 24 миллион 659 минг 469 сўм давлат божини тўлиқ тўлаб берган.