Қарз учун «TAHOE» автомобили хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2025 йил 19 февралдаги қарорига кўра, қарздор фуқаро И.Н.дан ундирувчи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг Автотранспорт филиали фойдасига ёзма битим асосида 63 миллион 857 минг 514 сўм қарз ҳамда давлат даромадига 2 миллион 554 минг 300 сўм миқдоридаги давлат божи ундириш тўғрисидаги суд буйруғи юзасидан қарздорга тегишли бўлган “TAHOE” русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорликни бартараф қилмаганлиги сабабли мазкур автотранспорт воситаси вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдончасига қўйилган.
"Агар ушбу қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, “TAHOE” русумли автотранспорт воситаси қонунда белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади. Бу жараёнда автотранспортнинг бозор қиймати аниқланиб, унинг сотишдан тушган маблағи қарзни қоплашга йўналтирилади", дейилади МИБнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабарида.