МИБдан шикоят бўлса, қаерга мурожаат этиш керак?
Fолибжон НОРҚУЛОВ,
Булунғур тумани Килдон маҳалласи Гулобод кўчаси.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ мажбурий ижро бюроси қуйи турувчи раҳбарлари юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, Бош прокурорга, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) прокурорларига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти таркибига киради.
Демак, сизда мажбурий ижро бюроси бўйича савол ёхуд муаммо пайдо бўлса, туман, вилоят ёки республика прокуратура органларига худди шу тартибда мажбурий ижро бюросининг юқори идорасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Туман электр тармоқлари корхонаси бўйича муаммолар юзага келганда "Ўзбекэнерго" АЖ ёхуд "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятига арзингизни айтсангиз бўлади.
Ф.ТОЛИБОВ,
ҳуқуқшунос.