Минскда намойишлар, Берлинда ибодат
Беларусь пойтахтида ўтган якшанба куни "Халқнинг айблов юриши"да ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 300 дан ортиқ одамни ҳибсга олди. Булар Минск шаҳар ижроия қўмитасининг ички ишлар бошқармаси маълумотларига асосан маълум бўлди. "Весна" инсон ҳуқуқлари марказида 261 нафар намойишчининг шахси аниқланди. Юришлар яна марказлашмаган шаклда ўтказилди. Минск ҳукумати биринчи марта норозилик намойишчилари учун уяли алоқани чекламади ва метро станцияларини ёпмади.
Маълумки, Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинган президентлик сайловлари натижаларига норозиларнинг оммавий намойишлари тўрт ойдан бери тўхтамаяпти.
Норозилик ҳаракати раҳбари Светлана Тихановская бутун дунё диний жамиятларига мамлакатдаги демократик ҳаракатни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Айни пайтда Светлана Тихановская Берлинда. Унинг Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши режалаштирилган. Кейинги ташрифи эса Брюсселга бўлади.
Берлин соборидаги ибодат пайтида Тихановская шундай деди: "Ҳар қандай биродарлик ишораси, ҳар қандай бирдамлик белгиси тўсиқларни бузади. Ишончнинг ҳар қандай ифодаси, ҳар қандай қўллаб-қувватлаш ҳаракати кўприклар яратади. Бунинг учун Беларусь халқи номидан чуқур миннатдорчилик билдиришга ижозат беринг. Худо барчангизни ўз паноҳида асрасин".