“Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлиги” ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди
- 03.09.2020 17:34
- 453
- Ўзбекистон
Жорий йил 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бироқ бундай имконият яқин келажакда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.
Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Аммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», деди Аҳматов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа