Самарқандда аҳоли масканлари 99,3 фоиз мобил алоқа билан таъминланган
Вилоят ҳудуди 85 фоиз тезкор мобиль интернет билан қамраб олинган. Бу ҳақда Zarnews.uz’га Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилмурод Хўжамбердиев маълум қилди.
Вилоятда мобиль алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 85 та янги база станциялари ўрнатилган.
Ушбу база станцияларининг 45 таси Uzmobile, 21 таси Beeline, 11 таси Mobiuz ва 8 таси Ucell компанияларига тегишли.
Бундан ташқари, мавжуд 133 та база станциялари тезкор интернет технологияси асосида модернизация қилинган. Яъни, Ucell ва Mobiuz 53 тадан, Beeline 27 та мавжуд база станцияларига тезкор интернет технологиясини ўрнатган.
P/S: демак, вилоятда ҳали “сотка”да гаплашиб бўлмайдиган аҳоли масканлари бор. Бутун дунё рамқамли технологияга ўтаётган бир вақтда вилоятимизда жилли қурса симсиз алоқа ўрнатиш имконияти қачон тўлиқ яратилар экан?