Москвадан мактуб: СамДУ Ўзбекистон илму фанининг брендига айланиши керак
Ассалому алайкум, азиз юртдошларим! Пандемия шароитида ўзимни эҳтиёт қилиб, Москвада, ўғлимникида яшаб турганим учун ушбу дил сўзларимни Россия давлатидан йўллаяпман.
Ўзбекистон билан боғлиқ барча хабарларни шу юртдан туриб кузатиб бормоқдаман. Матбуотда, ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университети ёшини белгилашда унинг тарихини Улуғбек мадрасаи олияси фаолияти билан боғлаш таклифи илгари сурилганини ўқиб, жуда хурсанд бўлдим. Маърифатли бобом Саид Ризо Ализода ва унинг сафдошларининг кўп қиррали фаолияти ҳам шу олийгоҳ тарихининг бир бўлаги ҳисобланади. Чунки жадидлар миллий мактаб-маорифни яратиш жараёнида дорилфунун олимлари билан ҳамкорлик қилишган.
С.Ализода 1092-1937 йилларда СамДУда ўзбек, форс ва араб имлосидан сабоқ берган. Шароф Рашидов, Воҳид Абдулло бобомдан таълим олишган.
Самарқанд вилояти жамоатчилигининг бу ташаббуси жуда ажойиб иш бўлибди. Дарҳақиқат, Самарқанд қадимдан маърифат ўчоғи саналган. Ахир бу табаррук заминда буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳам таҳсил олган. Ҳозирда ҳам ушбу масканнинг илмий салоҳияти дунёда тан олиняпти. Шундай экан, Самарқанд давлат университети Ўзбекистон илму фанининг брендига айланиши зарур.
Фарҳод АЛИЗОДА.