Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Мўътабар аёл” нишонига бу йил Самарқанддан кимлар сазовор бўлди?

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган байрам тадбирида жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган қуйидаги опа-сингилларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди:

Сабирова Дилбар Самиевна - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 12-оилавий поликлиника бош врачи;

Сайфуддинова Жамила Бадриддиновна - Самарқанд ветеринария медицинаси институти катта ўқитувчиси;

Тўхлиева Шарофат Бектошовна - Самарқанд давлат университети маънавият ва маърифат бўлими услубчиси;

Полвонова Зулфия - Каттақўрғон шаҳар “Моҳларойим нур” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

Носирова Муҳаббат Муҳитдиновна - Булунғур туманидаги 46-умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси;

Ўрунбоева Матлуба Шамсиевна - Жомбой тумани Ҳолвойи маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси;

Қаршиева Банат Бабамурадовна - Иштихон тумани “Фарангиз Сарвара” нодавлат нотижорат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари;

Аҳмедова Раъно Ариповна - Ёшлар кутубхонаси кутубхоначиси;

Мирзаева Нодира Халбаевна - “Кончи” маданият спорт уюшмаси директори;

Турдиева Муаззам Нормуратовна - “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” марказининг Нарпай туман бўлинмаси ижрочи директори;

Тошниёзова Каромат Тураевна - Нуробод тумани қишлоқ хўжалик бўлимида фаррош;

Нурматова Норбуви Нарзиллаевна - Оқдарё тумани Олчинтепа маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси;

Бердиқулова Зулхумор Нодировна - меҳнат фахрийси, Пайариқ тумани “Халқобод” ҚВП бош шифокори;

Жўраева Лолахон Холназаровна – Паст Дарғом тумани Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси;

Аманова Мавжуда Барнақуловна - Пахтачи тумани “Тадбиркор аёл” ассоциацияси туман кенгаши директори;

Аҳмедова Зебинисо Вафоевна – меҳнат фахрийси, Самарқанд шаҳар 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

Умарова Турдигул Мусоевна – меҳнат фахрийси, Тойлоқ тумани 44-мактаб ўқитувчиси;

Ботирова Сурайё Узоқовна - Ургут тиббиёт коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси.

 (“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар).