Мотуридийлик - маърифат таълимоти

Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросими бошланди.
Тадбир аввалида Қуръон оятлари тиловат қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Р.Давлетов ўқиб эшиттирди.
Анжуманда Миср, Туркия, Малайзия, Буюк Британия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 26 давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, мотуридийшунос тадқиқотчилар, давлат ва жамоат арбоблари, диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.