Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мукофотланган самарқандлик ИИБ ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони кўра, мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.

Улар орасида самарқандликлар ҳам бор:

«Жасорат» медали билан

Қодиров Ахмад Жуманович - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алкаров Элдор Махмудович -Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи

Бариев Замир Серверович -Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кинология хизмати кичик инспектор-кинологи