Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддан кимлар мукофотга муносиб кўрилди?

Президентимизнинг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан вилоятимиздан қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

Негматов Шуҳрат Худойбердиевич – Иштихон тумани ҳокими.


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони билан

Юнусов Худайназар Бекназарович – Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори.


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан

Ҳайдаров Жамшид Темурович – Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари.


«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Ҳайдарова Зайнаб – Нарпай туманидаги «Меҳнат роҳат» фермер хўжалиги бошлиғи.


«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Джабборов Қувандиқ Яшузоқович – «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг Самарқанд шаҳар почта алоқаси боғламаси почтачиси.

Зиёев Абдузохир – Ургут тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли.

Мухторов Зариф Абдурахимович – Самарқанд туманидаги «Конигил мерос» хусусий корхонаси раҳбари.


«Дўстлик» ордени билан

Абдураҳманов Пўлат Мажитович – меҳнат фахрийси.

Алиев Заир – меҳнат фахрийси.

Каримов Дилшод Санақулович – Пахтачи туманидаги «Балиқ Ал-Саид» фермер хўжалиги бошлиғи.

Қодиров Мўминжон Мардонович – «Enter Engineering Pte. Ltd.» компаниясининг «Самарқанд туристик маркази» лойиҳаси раҳбари.

Мамарайимов Абдурайим – Оқдарё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли.

Мардиев Алишер – Самарқанд шаҳри нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли.

Ўрақов Ҳайдар Мухамадиевич – Самарқанд туманидаги «Навобод наслли парранда» фермер хўжалиги бошлиғи.

Фузайлов Фаррух Илхомович – Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб парранда» масъулияти чекланган жамияти директори.


«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Азимов Сохиб Асатович – Ургут туманидаги «Sam Elektro Servis» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

Расулов Хаким Норзуллаевич – Нарпай туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.

Ҳамдамов Музаффар Яздонқулович – Пахтачи тумани ҳокими.

Ходжаев Ойбек Эркинович – Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи.

Хурсанов Санақул – Пастдарғом тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари.


«Жасорат» медали билан

Куванова Сохиба Туйиновна – Нарпай туманидаги ҳунарманд-тикувчи.


«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Сайидова Жумагул – Пахтачи тумани.


«Шуҳрат» медали билан

Аҳмедов Акмал Шомурадович – Самарқанд шаҳридаги «Sam-Ferre» хусусий корхонаси директори.

Баратов Хасан Алимбоевич – «Самарқанд автомобиль заводи» қўшма корхонасининг пайвандлаш цехи катта мутахассиси.

Бахронов Дамиржон Равшанович – Самарқанд шаҳридаги «Azia metall prof» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

Бозоров Элбой Ҳасанович – Жомбой туманидаги «Sag Agro» масъулияти чекланган жамияти муҳандис-биотехнологи.

Жаббарова Сожида Ҳайдаровна – Булунғур туманидаги «Paradise Garden of Paulownia» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, павловния кўчати етиштирувчиси.

Қаюмов Акбарали Қосималиевич – Самарқанд шаҳридаги «Нурли келажак ишонч сервис» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

Садинов Хабиб Эргашевич – Пахтачи туманидаги «Мадина савдо белгиси» хусусий корхонаси директори.

Самадов Шуҳрат Жўрақулович – Нарпай тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

Юсупов Носир Фотиҳович – Булунғур туманидаги «Bulungur-Sandvik» агрофирмаси раҳбари.