Давлат мукофотларига муносиб кўрилган маҳалла тизими ходимлари номи эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида" Фармон қабул қилди.

Унга кўра, бир гуруҳ маҳалла тизими фаоллари орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

«Дўстлик» ордени билан
Сайфуллаев Шуҳрат Ҳошимович - Қўшработ туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

«Жасорат» медали билан
Юсупов Улуғбек Долмуротович - Паст Дарғом тумани «Зангибойи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги электр пайвандловчи

«Келажак бунёдкори» медали билан
Қурбонов Зиёдулла Ботирович - Жомбой тумани «Катта қишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси

«Шуҳрат» медали билан
Жўрабоев Хуршид Абдувалиевич - Нуробод тумани «Жом» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси