Мурожаатнома - таълимга эътибор бир неча бор ортишини, зиммамиздаги улкан масъулиятни англатади

Бахтиёр ЖОНИБЕКОВ, Қўшработ туманидаги 50-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, "Шуҳрат" медали соҳиби:

- Юртбошимиз жорий 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни тавсия қилди. Бу мамлакатимизнинг порлоқ келажагини белгилаб берувчи таълим соҳасига қаратилаётган эътибор яна бир неча карра оритишини, тизимда меҳнат қилаётган биз, устоз-мураббийлар зиммамиздаги масъулиятни янада кўпайтиришни англатади.

Президентимиз Мурожаатномада мактаб ўқув дастурларини хорижий илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш, ўқув юклама ва фанларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади ва бу борада муҳим тавсияларни берди.

Ушбу илгари сурилаётган ташаббуслар, амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни бевосита кузатиб, айтишим мумкинки, баркамол авлод таълим-тарбияси йўналишида жаҳон стандартлари даражасига эришамиз ва бугунги муваффақиятларимиз кўлами ортиб бораверади.