Мутасаддилар аралашгач, нурбулоқлик икки қўшни муросага келди

Нуробод тумани Нурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида ён қўшнилар Б.З. ва Ш.С. узоқ йиллардан буён ҳовлиси ўртасидаги ер майдони устида жанжаллашиб келишаётган эди.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни вилоят мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда Нуробод тумани ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари девор-дармиён қўшниларнинг ушбу келишмовчилигига барҳам бериш чораларини кўришди.
Қўшниларнинг ҳовли ер майдонлари ҳужжати мутахассислар томонидан қонун талаблари доирасида ўрганилгач, уларга тегишли майдонлар белгилаб берилди. Шундан кейин нурбулоқлик икки фуқаро “Қўшничилик – минг йилчилик” ақидасига амал қилишга келишиб олди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.