H2O – боқий ҳаёт формуласи: Сувтежамкорлигига фақат технология билан эмас, маданият билан эришилади

 

Африка ҳаётини акс эттирадиган бир фильмдакўрган эдим. Эркак узоқ ва машаққатли меҳнат билан қаттиқ бир мевага чопқи ёрдамида ишловберади. Узоқ уринишлардан кейин якундаундан бир пиёлача сувни сиқиб олади. Бу ўша эркак ва оиласининг чанқоғини қондирадиган ягона манба эди.

Фильм - қурғоқчиликнинг оғир оқибатларини сувга муштоқ инсонларнинг кўзларида, болаларнинг қуриб қолган лабларида намоён этган эди. Мен эса, ташналикни ўз танасида, руҳиятида ҳис этаётганўша болаларнинг нигоҳларидан кўчган оғриқни, жўмракни бир бураш бадалида унутиб юборган эдим.

Биз узоқ йиллар – “сув ресурслари тугамайди, сувтабиатдаги айланма ҳаракати жараёнида тикланиб, янгиланиб туради, сувнинг миқдори ҳам, сифатиҳам ўзгармайдидеган назарияни онгимизгамустаҳкам ўрнаштириб олган эдик. Шу аснода бунотўғри иллюзия қобиғида, сувга “совуқ” муносабатда бўлишда давом этавердик. Қатра сувнинг қадрига етмай, “сувтекиндеб, олдимизданоққанни қадрламадик. Оқибатда хавотирлирақамлар қоғозлардан ҳаётга кўчиб бормоқда. "Табиатни инсон измига бўйсундириш" жараёнидақўйилган хатолар оқибатида планетада бугунгикунга келиб, тинчлик ва хавфсизлик муаммолариничамбарчас боғловчи сув муаммоси ортиб бормоқда.

Бугун ер юзидаги 2 миллиарддан ошиқ аҳоли тозаичимлик сувига муҳтож, 2 млд 300 млндан ортиқ одам эса санитария талабларига жавоб бермайдиганобиҳаётдан истеъмол қилишга мажбур.Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилга қадар сувга бўлган талаб яна 50 фоизга ошади. Шу рақамларнинг ўзи ҳам табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган обиҳаётдан тежамкорона, оқилона фойдаланишга ундайди.

Кейинги йилларда сувни истеъмол қилиш шундай жадал суръатлар билан ўсмоқдаки, инсоният бугунги сув ресурслари тақчиллиги ва уларнинг сифатини ёмонлашиб бориши шароитида, ўзининг келажакдаги сувга бўладиган эҳтиёжларини қандайтаъминлаш кераклиги ҳақидаги чуқур ўйга толмоқда. Бугунги кунга келиб сув ресурсларини барқарор бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш – дунёда бутун бошли минтақалар ва мамлакатларнинг барқарориқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи аҳамият касб этувчи масалалардан бирига айланди. Мазкур масала сув ресурслари чекланган, иқтисодиёти ва аҳолиси тез ўсиб бораётган, иқлим ўзгаришитаъсирлари тобора кўпроқ сезилаётган Марказий Осиё минтақасидаги янги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик реалликлар шароитида ўта долзарб ва янада муҳимроқ аҳамият касб этмоқда.Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон — аграр салоҳияти юқори, аммо табиий ресурсларига нисбатан мўътадил муносабат талаб этиладиган мамлакат. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, Ўзбекистон “сув дефицити юқори” бўлган мамлакатлар қаторида турибди. Мамлакатнинг асосий сув манбалари – Амударё ва Сирдарё – давлат ҳудудидан ташқарида шаклланади. Аммо бу дарёларда сўнгги ўн йилликларда юқори оқимда жойлашган давлатлардаги ортиқча сув олиш, ГЭС қуриш ва мелиорация лойиҳалари туфайли пастки оқимда сезиларли даражада камайиш сезилмоқда. Бу ўз навбатида, Ўзбекистондаги сув таъминотига салбий таъсир қилиш эҳтимолини оширмоқда. Шу мақсадда сўнги йилларда Ўзбекистонда сув билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Узоқ йиллар соҳада сувдан самарали фойдаланиш, ҳисобини юритиш, ирригация тармоқларида сув тежовчи янги технологияларни қўллаш каби чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этиш зарурати мавжуд эди.

Маълумки, сувнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Шу пайтга қадар ирригация тизимларининг эскиргани ва сувнинг йўқотиш даражасининг юқорилиги (баъзи манбаларда 40–50% гача) бу соҳадаги муаммоларни кучайтирар, ҳудудларда сувни бошқариш усули эскича бўлиб,замонавий инновацион тизимлар жорий қилишни талаб қилар эди. Шу сабаб, кейинги йиллардасувдан фойдаланиш коэффициентини янада ошириш учун ирригация тармоқларидаги йўқотиладиган сув миқдорини камайтириш,суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация-мелиорация объектларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари босқичма босқич амалга оширилиши йўлга қўйилди.

- Авваллари республика миқёсидаги суғориш тармоқларининг фақат 23 фоизи бетон бўлиб, хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги (ва 35-40 йилдан бери таъмирталаб бўлиб қолганлиги) сабаб, ички тармоқларда сув кўп йўқотилар эди. Президентимиз раислигида 2024 йил 7 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, канал ва ариқларни бетонлаштириш, сув бошқарувини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Дарҳақиқат, сувдан фойдаланиш коэффициентини янада ошириш учун унинг ирригация тармоқларидаги йўқотиладиган миқдорини камайтириш керак бўлади. Бунинг учунсуғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация-мелиорация объектларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш зарур, — дейди ирригатор Актам Усмонов.Ҳозирда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган долзарб вазифа — канал ва ариқлар бетонлаштирилиши натижасида эса сувдан фойдаланиш коэффициенти 90-95 фоизгача ошиб, йўқотишларнинг олди олинади. Шунингдек, бу тадбирлар деҳқон даласига сув етиб бориш вақтинитежайди, сувчи-миробларнинг меҳнатиенгиллашади.

Бу борада республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини энг кўп етказиб берувчиСамарқанд вилоятида 2024-2025 йилларда белгиланган режага кўра, 5 та муҳим туманлараро каналларнинг жами 15 км реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ҳисобидаги 364 км суғориш, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларидан эса 1 минг 345 км масофада бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маълумки, сув тежамкорлигида илғор тажрибалар ва янги суғориш технологияларини қўллаш муҳимаҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил йил 5 январдаги "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори тасдиқланиб, мазкур қарор асосида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди. Қарорга асосан, “Агробанк” АТБ томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича шаффоф онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “Suvkredit.uz” электрон тизими ишлаб чиқилиб, 2024 йил 1-февралдан ишга туширилди.Ушбу платформа орқали 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоиз миқдорида онлайн кредитлар ажратилмоқда. Президентимизнинг ушбу қарори асосида фермер хўжаликлари ва агрокластерлар олдида турган бир қатор муаммоларга ечим топилди. Жумладан, тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит фоизи миқдори 2 йиллик имтиёзли даври билан 14 %га туширилди. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари томонидан кредит олиш жараёнида гаров таъминоти мажбурияти бекор қилинди. Авваллари банкдан кредит олиш, субсидия расмийлаштириш, ҳужжат йиғиш, гаров-таъминоти масаласи билан боғлиқ ”югур-югурлар” ва бошқа фермерларни бездирадиган нохуш юмушлар соддалаштирилди. Бу каби имкониятлар қисқа муддатда ўз ифодасини кўрсатиб, Самарқанд вилоятида ҳам катта самара бериб, кластер ташкилотлари ва фермерлар тежамкор суғориш усулларининг афзал жиҳатларини англаб етгани боис бу усул тобора оммалашмоқда. Жумладан,вилоятда 2025 йилда 13 минг 500 гектар майдонда томчилатиб, 3 минг 200 гектар майдонда ёмғирлатиб, 2 минг 600 гектар майдонда дискрет, 5 минг 600 гектар майдонда эгилувчан қувурлар орқали суғориш тизими жорий этилиши ишлари амалга оширилмоқда. Бу орқали ўртача 61 миллион метр куб сув тежалишига ва иқтисод қилинган сув ҳисобига 18 минг гектар майдондаги такрорий экинларни сув билан таъминлаш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

                      Сув-совға эмас, омонат

Сув муаммоси ҳақида гап кетар экан, яна бир оғриқда масала : Юқори ҳосил олишга бўлган иштиёқ асосида, суғорилмайдиган ерларга артизан «уриш» урфга кирганини таъкидлаш лозим. Бугунги кунда минглаб гектар ғалла майдонлари, пахта далалари ер ости ичимлик суви билан суғорилмоқда. Мамлакатдаги сув ресурслари йилдан-йилга камайиб бораётгани, ерости сувларига ортган боғлиқлик ва артезиан қудуқлар орқали сув олиш амалиётининг кескин кўпайиши бу муаммони янада оғирлаштириши мумкин. Артезиан сувларни назоратсиз қазиш ва ортиқча фойдаланиш ерости сув сатҳининг кескин пасайишига, табиий экотизимлар бузилишига ва келгусида бутун ҳудудларда қуруқчилик хавфининг ортишига олиб келиши мумкин. Демак, жойларда ҳамон давом этаётган артезиан сувларидан тоза ичимлик сувига бўлаётган «тажовуз»ларни тўхтатишимиз даркор. Маълумотларга кўра, артизан сувидан 20 дақиқа оққан сув сарфи эвазига, томчилатиб суғориш жорий этиш билан 8,4 тонна буғдой ёки 15 тонна картошка олиш мумкин экан. Шундай экан, тоза ичимлик сувини бугундан қадрлаб, бу борада самарали чора тадбирлар белгилаб олишимиз лозим. Бу борада туманлардаги барча артизанлар асосида сув олувчиларга мажбурий томчилатиб суғориш тизимини қатъий жорий этиш, тармоқларни тўлиқ рақамлаштириш,шу мақсадда сув хўжалик назорати инспекцияси ходимлари ваколатини кенгайтириш каби ишлар орқали муқарар муаммонинг олдини олишга эришишимиз мумкин.

Шу ўринда яна бир маълумот: дунёда ҳар йили 5 ёшдан кичик бўлган ўртача 297 минг бола тозаланмаган ичимлик суви истеъмол қилгани ёки ана шундай сув билан қўл ювиши натижасида диарея касаллигига учраб вафот этмоқда. Шу даҳшатли рақамларнинг ўзи ҳам томчи сувни қадрини бугундан англашимиз учун асос бўлади, йўқса эртага келгуси авлод олдида айбдор бўлиб қолишимиз аниқ. Агар шу бугунданоқ ерости сувларига ва артезиан қудуқларга муносабат радикал ўзгармаса, келажакда сув танқислиги муаммосини африкаликлар каби “ўз баданимизда” чуқурроқ ҳис этишимиз мумкин бўлади.

                      Сувнинг сукунатдаги фиғони

Сув — ҳаёт манбаи, деган ибора ҳаммага маълум. Бироқ сўнгги йиллардаги воқеалар шунчаки шиорлар билан иш битмаслигини яққол кўрсатмоқда. Сув исрофи фақат табиий омиллар туфайли эмас, балки инсон омили — эътиборсизлик, самарасиз бошқарув оқибатида ҳам юз бермоқда. Сув тежаш фақат фермерлар ёки давлат муассасаларигагина дахлдор эмас. Ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила, ҳар бир ташкилот бу масалада масъулиятни ҳис этиши керак. Оғир оқибатларнинг олдини олиш учун ҳозирдан ҳаракат зарур. Сувни тежаш фақат қонун билан эмас, балки маънавий тарбия билан ҳам амалга оширилиш лозим. Бу борада эса сув тежаш маданиятини шакллантириш, махсус дастурлар орқали фуқароларга сувнинг қадри, ундан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти боғчадан бошлаб тушунтирилиши, ахборот маконида, айниқса, телевидение, интернет оламида сув маданияти ҳақида изчил, тизимли таълим ва тарғибот жараёнини йўлга қўйиш керак. Чунки энг яхши технология ҳам инсон онги ўзгармас экан, кутилган самарани бермайди.

Оддий ҳақиқат: Бизнинг асосий бойлигимиз — ер ҳам, нефть ҳам эмас. У — сув. Сув бу — оддий суюқлик эмас, Она юртнинг кўкрагидан оқаётган нафас! Уни ҳимоя қилмасак, сувсизликда— фақат тўпроқ эмас, умидлар ҳам қурийди. Сувнинг сукунатдаги фиғонига қулоқ тутайлик — бу табиатнинг охирги огоҳлантируви бўлиши мумкин!

Шуҳрат Нормуродов.