Намунали, маърифатли, ибратли оилаларга эсдалик совғалари топширилди

Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Исмоилов тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, юқори синф ўқувчилари билан учрашди. Ўқувчиларнинг келажакдаги орзулари, танлаётган касблари ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари ва мактаб маъмурияти "Қирғиз" маҳалла фуқаролар йиғини Қирғиз қишлоғида жойлашган бугунги кунда барча фарзандлари олий ўқув юртида ўқийдиган, намунали, маърифатли, ибратли оилаларга борди.

- Уч нафар фарзандимни ўқитдим, - деди Нарзулла Холов. – Ўғлим Ҳусниддин Нуриллаев Тошкент молия институтини, Мақсуд Нуриллаев Ўзбекистон Миллий университетини тугатган. Қизим Гулшан ҳамширалик касбида ишлаяпти. Фарзандларим Тошкент шаҳрида иккита ўқув маркази очган. Ота-она учун фарзандлари бахти-камолидан фахрланиб яшашдан ортиқ бахт йўқ.

Меҳмонлар Қирғиз қишлоғидаги Собир Шокиров, Маъруф Санаев, Маъруф Бозоровлар хонадонида ҳам бўлишди. Ушбу оилаларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.